Колумбиянинг Aerosucre авиакомпаниясига тегишли юк самолёти мамлакат шарқида қулаши оқибатида унинг бортида бўлган тўрт киши нобуд бўлди, бир киши яраланди, яна бир киши бедарак йўқолди, деб хабар беради «Интерфакс».
Илгарироқ уч киши ҳалок бўлгани, икки киши ярадорлиги билдирилган эди.
Авиаҳалокат 21 декабрга ўтар кечаси рўй берди. Boeing 727 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулади.
Пуэрто-Карреньо–Богота рейсини амалга ошираётган рейс бортида олти киши бор эди.
Изоҳ (0)