Япония олий суди АҚШнинг Окинава оролидаги Футэнма авиабазасини кўчириш бўйича қурилиш ишларига рухсат берди. Бу билан у маҳаллий ҳокимият вакилларининг америкалик ҳарбийларни бутунлай чиқариб юбориш талабини рад этди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Окинава префектураси губернатори Такэси Онага судга мурожаат этиб, АҚШ ҳарбий базаси фаолиятини тўхтатишни талаб қилган эди. У авиабазани оролдан бошқа жойга кўчиришни таклиф этганди. Аммо суд авиабазани Окинава ҳудудида сақлаб қолишни ёқлаб чиқаётган Япония ҳукумати тарафини олди.
Изоҳ (0)