Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Берлинда амалга оширилган теракт қурбонларининг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилди. Унинг сўзлари ХОҚнинг Twitter’даги расмий саҳифасида келтирилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Хаёлларимиз Берлиндаги теракт қурбонларининг оилалари ва дўстлари билан. Бу умуминсоний қадриятларга уюштирилган ҳужумдир, ва биз бундай хатти-ҳаракатларни қоралаймиз», — деди Бах.
Изоҳ (0)