Pakistan International Airlines авиакомпанияси ходимлари Исломобод аэропортидаги учиш майдонида қора эчкини қурбонлик келтирди, деб ёзади Daily Pakistan.
Маросим 18 декабрь, якшанба куни самолётга кўз тегишига қарши ўтказилди.
ATR самолёти фуқаролик авиацияси томонидан тайинланган текшириш ўтказилгандан кейин илк бор Покистоннинг Мўлтон шаҳрига парвоз қилишидан бир неча дақиқа аввал учиш майдонида эчки сўйилди. Текшириш ўтказилиши учун Avions de Transport Regional компанияси (PIA) ўнта ҳаво кемаси парвозини тўхтатиб туришга мажбур бўлди. Мўлтонга рейс муваффақиятли амалга оширилганлиги таъкидланмоқда.
Ўтган ҳафта Мўлтондаги учиш-қўниш йўлагида ATR самолёти парвоз олдидан ёниб кетгандан сўнг, фуқаролик авиацияси текшириш ўтказишни талаб қилди. Ўшанда самолёт салонида 48 нафар йўловчи бўлган.
8 декабрь куни PIA учувчиси ATR двигателидаги муаммо туфайли рейсни амалга оширишдан бош тортган эди. Ундан бир кун аввал Хайбер-Пахтунхва вилоятида ушбу авиакомпаниянинг яна бир ATR самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 47 киши ҳалок бўлган эди.
«Эҳтимол авиакомпания барчаси изига тушиб кетишига умидини йўқотиб, вазиятдан чиқишнинг ягона йўли қурбонлик келтириш эканлигини ҳис қилаётгандир», — деб таъкидлайди Daily Pakistan нашри.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)