БМТ Бош Ассамблеяси Қримда инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни халқаро мониторинг қилиш чақириғи ифодаланган резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Резолюция лойиҳасининг муаллифи Украинадир. Овоз беришда ҳужжатни 70 мамлакат ёқлаб чиқди, 26 мамлакат қарши овоз берди, 77 давлат вакиллари овоз беришдан тийилди.
Лойиҳага Европа мамлакатларининг кўпчилиги ва АҚШ овоз берди, Россия, Сербия, Хитой, Ҳиндистон, ЖАР, Арманистон, Куба, Қозоғистон, Беларусь ва бошқа мамлакатлар қарши чиқди.
Ҳужжат БМТ бош котибига Қримга халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари миссияларини йўллашни таклиф қилади. Россиядан эса уларни ярим оролга киритиш талаб қилинади.
«Халқаро экспертларнинг бўлиши Қримда вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олишда биринчи даражали аҳамиятга эга», — дейилади резолюцияда.
Изоҳ (0)