Каталониянинг «Барселона» футбол клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу Ла Лига 16-туридан жой олган «Эспаньол»га қарши учрашувдан сўнг жамоа аъзоларини iPhone 7 билан сийлашга қарор қилди. Бу ҳақда «Чемпионат» Mundo Deportivo нашрига асосланиб хабар берди.
Жамоа раҳбарияти Луис Суарес, Неймар ва Лионель Месси каби футболчиларга қолганлардан эртароқ таътил беришни лозим топганди. Бундан келиб чиқиб, 16-тур якунига етиши билан мазкур трио, шунингдек, Херард Пике таътилга чиқиб кетишини билдирди. Бартомеу эса улар кетиб қолмасидан туриб ҳар бири 1000 евродан қимматроқ турадиган телефонларни жамоа аъзоларига тарқатиб чиқди.Маълумот учун, «Барселона» футболчилари «Эспаньол»га қарши беллашувни 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаб, «Реал» билан орадаги фарқни 3 очкога қадар камайтириб олганди.
Изоҳ (0)