20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россиянинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
ТИВ раҳбари суиқасд натижасида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг фожиавий ҳалок бўлганлиги муносабати билан элчи Владимир Тюрденевга таъзия изҳор этди ва марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Изоҳ (0)