Италия миллий терма жамоаси ва Туриннинг «Ювентус» клуби дарвозабони Жанлуиджи Буффон 38 ёшида ҳам ўзини қария ҳисобламаётгани ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда «Чемпионат» италиялик спорт журналисти Ди Марсионинг фикрларига асосланиб ёзди.
«Мен 38 ёшдаман ва ўзимни қари ҳисобламайман. Ҳамма вазиятдан чиқиб кетиш учун имкон топиши керак. Мен кўплаб мағлубиятларга чидадам ва айтишим керакки, мағлубиятлар ғалабага қараганда кўпроқ сабоқ беради. Мағлубиятлар мени янада сергакроқ қилади», — деб фикр билдирган Буффон.
«Мен мағлубиятлар учун баҳона изламоқчи эмасман. Мен етарли даражада кўп хато қилганман ва уларни тан олишдан уялмаганман. Агар сиз 10—15 йилдан кейингина карьерамни якунлашим ҳақида сўрамоқчи бўлсангиз, айтишим мумкин бўлгани шу: балки 65 ёшимда фаолиятимни тугатарман».
Маълумот учун, Буффоннинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Клуб дарвозабонга янги шартнома таклиф қилгани борасида гап айтилмаган.
«Ювентус» А сериянинг Туринда кечган кетма-кет 25 учрашувида зафар қучиб, ўз рекордини такрорлаганди. Буффон бошчилигида клуб ўша рекордни янгилаш арафасида турибди.
Изоҳ (0)