Яман жанубида жойлашган ҳарбий базага уюштирилган худкуш ҳужуми оқибатида 23 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Портлаш 18 декабрь, якшанба куни эрталабки соатларда рўй берди. Уни эгнига портловчи модда боғланган худкуш амалга оширди.
Худди шу ҳарбий база 10 декабрь куни ҳам теракт нишонига айланган эди: у сафарги худкуш ҳужуми оқибатида, охирги маълумотларга қараганда, 45 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)