Бошқа йўловчилар қаторида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» жамоаси футболчиларини олиб кетаётганида Колумбия осмонида ҳалокатга учраган самолётнинг учувчиси ҳаво кемасини бошқаришга етарли малака соҳиби эмас эди. Бу ҳақда иккинчи учувчининг адвокати Омар Дюран баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Лайнер 29 ноябрга ўтар кечаси ҳалокатга учради. Ҳаво кемаси бортида 72 йўловчи ҳамда 9 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт ичида футбол бўйича Бразилия А сериясида ҳаракат қилаётган «Шапекоэнсе» клубининг 27 футболчиси бўлгани ҳам хабар қилинганди.
Изоҳ (0)