Россия бош вазири Дмитрий Медведев «NTV» телеканалига берган интервьюсида Янги Йил дастурхонига яқинда очилган маҳаллий корхоналар маҳсулотларини қўйишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Янги йил дастурхонида албатта мамлакатимизда, охирги бир неча йилда очилган корхоналарда чиқарилган балиқ, гўшт, мева бўлади», — деди у.
Шунингдек, Медведев импортнинг ўрнини босиш сиёсати амалга ошган деб ҳисоблашини, гўшт, балиқ, мева-сабзавот маҳсулотларининг катта қисми Россиянинг ўзидан чиқаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)