АҚШнинг Нью-Йорк штатида полиция ходимлари манекенни музлаб қолган аёл деб гумон қилиб, совуқдан «қутқариб» қолди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса Хадсон шаҳрида юз берди. Полицияга тўхтатиб қўйилган машинада совуқдан вафот этган аёл борлиги ҳақида маълумот келиб тушган.
Полиция ходимлари автомобиль қолдирилган жойга етиб келиб, унинг ойнасини синдириб, ўриндиқда хавфсизлик камари тақилган манекенни топди. Унинг юзида кислородли ниқоб бўлиб, у кийинган, кўзойнак, оёқ кийими ва ҳатто юзида доғлар ҳам бор эди.
Кейинроқ машина эгаси ундан тиббий ёрдам кўрсатишни ўргатиш учун фойдаланганлигини маълум қилган. Полиция машина қор билан қопланганлигини баён қилган, ўтган кеча эса ҳаво ҳарорати -13 даража совуқ бўлган.
Изоҳ (0)