Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари бир суткада Сурия шимолида ИШИД гуруҳининг 20 жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Туркия ҳарбий қўмондонлиги баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Ҳарбий-ҳаво кучлари радикалларнинг объектларига жами 64 зарба берди.
Бундан ташқари, ИШИДнинг 206 нишонига ер усти операцияси чоғида артиллерия ва бошқа қуроллардан ҳужум қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)