Филиппин президенти Родриго Дутерте Давао шаҳри мэри бўлганида уч кишини ўлдирганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Президент наркодилерлар ҳақида сўз юритганида улардан бир қанчасини ўлдирганини айтди.
«Мен уларнинг уч нафарини ўлдирдим... Қуролимдан чиққан нечта ўқ уларнинг таналарига текканини билмадим. Лекин бу бўлган, мен ёлғон гапира олмайман», — деди у.
«Даваода мен бу ишни шахсан ўзим қилар эдим. Полицияга буни уддалай олишимни, демак, улар ҳам уддалай олишини кўрсатиш учун», — қўшимча қилди Дутерте.
Изоҳ (0)