Япониянинг Нагато шаҳрида истиқомат қилувчи Ангелина исмли россиялик аёл РФ президенти Владимир Путин учун махсус кимоно тайёрлаб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Кимонода японча катакана алифбосида «В. В. Путин — Россия» сўзлари тикиб ёзилган.
Аёл ушбу кимонога боласи қатнашадиган маҳаллий клубда буюртма берди.
15 декабрь куни Владимир Путин Японига учиб келди. Ташрифнинг биринчи куни мамлакат президенти Синдзо Абэнинг она шаҳри бўлмиш Нагатода ўтади.
Изоҳ (0)