Японияда ташриф билан бўлиб турган Россия президенти Владимир Путин ҳамда ушбу мамлакат бош вазири Синдзо Абэнинг ёпиқ эшиклар ортидаги музокараларидан томонлар бир-бирига совғалар тақдим этди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Россия президенти Япония раҳбарига 1870 йилда Россиянинг Тула шаҳрида ишлаб чиқарилган, мис ва ёғочдан ишланган самовар совға қилди. Шунингдек, у Абэга москвалик замонавий рассом Игорь Разживиннинг «Коломенскда рус учлиги (уч от қўшилган араваси)» номли асарини тортиқ қилди.
Ўз навбатида, Япония бош вазири Россия етакчисига «Путятиннинг ташрифи» суратининг репродукциясини совға қилди. Унда 1855 йилда япон шаҳрига россиялик адмирал Евфимий Путятин келиши тасвирланган.
Музокаралардан сўнг томонлар ўртасида дўстлик келишуви имзоланди, Россия ва Япония дипломатик алоқалар ўрнатди.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат илгари Японияда истиқомат қилувчи россиялик аёл Путинга махсус кимоно совға қилмоқчи эканлиги маълум бўлган эди.