Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари Мосул ғарбида ИШИД гуруҳининг 70 нафар жангарисини, шу жумладан, 20 командирини йўқ қилди. Бу ҳақда Ироқ мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотда айтилди, деб хабар беради «ТАСС».
Зарба гуруҳ командирларининг Талл-Абта аҳоли яшаш пунктига яқин ерда ўтаётган йиғилишига берилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)