Актёр Умид Искандаров рафиқаси Рената Искандарова билан ажрашгани ҳақида миш-мишлар тарқалган, бироқ актёр бундай гап-сўзларни инкор этиб келаётган эди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Бугун, 14 декабрь куни Умид Искандаровнинг рафиқаси Рената Искандарова туғилган кунини нишонламоқда. Актёр рафиқасини ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали табриклади. Умид Искандаров шеърий табригида рафиқасига ҳамманинг хуш кўрган инсони, кимдир учун эса энг севимли бўлишни, ғам чекмаслик ва бахтли кунларни унутмасликни тилаган.
Рената Искандарова мазкур табрикка жавобан «Раҳмат, Умид, таъсирли шеър учун!», — деб ёзиб қолдирган.
«Ренатанинг яқин дугонаси, актриса Шаҳзода Матчонованинг табриги эътиборимизни тортди. Мазкур табрикда Шаҳзода Ренатага ҳаётида уни бутун қалби билан севадиган инсон бўлишини тилаган», — дейилади «Darakchi.uz» хабарида.
«Менинг қадрли инсоним! Бизнинг қўғирчоғимиз, туғилган кунинг билан! Ҳаётинг ўзинг каби чиройли бўлсин! Ҳар доим ҳаётдан мамнун, ёрқин ва самимий табассум қилувчи инсон бўл! Ҳаётингда бутун қалби билан сени севадиган инсон бўлсин!», — деб ёзди Шаҳзода Матчонова.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)