Бундан тўрт ойча аввал озодликдан маҳрум этилган Матёқуб Матчонов озодликка чиққандан сўнг биринчи навбатда нима ҳақида ўйлаганлигини маълум қилди. Интервью матни «Darakchi.uz» нашрида чоп этилди.
«Набираларимни жуда соғинган эдим. Улар билан тезроқ учрашишни ўйладим. Иккинчи ўринда эса чала қолган ижодий ишларимиз борлигини, менинг айбим билан қолиб кетган фильмларни якунлаб қўйишим кераклигини ўйладим. Шунинг учун ҳам икки кун оилам даврасида ўтириб, кейин ишга шўнғиб кетдим», — дейди актёр.
«‘Ўригидан данаги ширин’ деб бекорга айтишмас экан. Чунки болаларимиз ёшлигида биз ҳам ёш эдик. Иш билан бўлиб уларга кўп вақт ажратолмаганмиз. Фарзандларимизнинг болалиги тез ўтиб кетган. Ёш ўтган сайин дунёқараш ўзгараркан. Кўз ўнгимизда югуриб юрган набираларимизга болаларимизга беролмаган меҳримизни бергимиз келади. Улар билан ўтган ҳар бир дақиқани қадрига ета бошларкан киши. Бундан ташқари, ака-укаларимиз билан қўшни бўлиб яшаймиз. Уларнинг набираларини ҳам ўзимникидек кўрамиз. Улар ҳам мени бобо деб чақиришади. Айниқса, ўзингиздаги қайсидир феъл-атворни, инсоний жиҳатларни уларда кўрсангиз, борми? Ич-ичингиздан роҳатлана бошлайсиз. Бу ҳис-туйғуларни сўз билан ифодалаб, тушунтириб бериш жуда қийин», — деди Матёқуб Матчонов.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)