Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тўйлардан бирининг якуний қисмида олинган қизиқарли лавҳа эълон қилинди.

10 сониялик видеода маҳалланинг тор кўчаси бўйлаб, карнай-сурнай ва сирена товушлари остида махсус автокран хонадон эшигига яқинлашиб келаётгани акс этган.

Эътиборли томони, махсус машинанинг йўловчи ўрнида келин либосидаги қиз, рулида эса костюм кийган ва галстук таққан йигит ўтирганини кўриш мумкин.

Видео остида фикр билдирган фойдаланувчилардан бири, видеодаги автокран ҳайдовчисига қарата: «Ҳақиқий кранчи!», — дея таъриф берган.

Видео қачон, айнан қаерда суратга олингани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь
Дунё
Байден: «Путин Украинадаги урушни тугатишга қизиқиш билдирса, у билан гаплашишга тайёрман»