Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Скелетон бўйича Латвия терма жамоаси 2017 йил февраль ойида Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бормайди, деб хабар бермоқда «Ведомости».

Фото: Delfi

Фото: Delfi

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) мустақил комиссиясининг эълон қилинган иккинчи ҳисоботидан кейин Латвия термаси шундай қарорга келди.

«WADA ва Халқаро олимпия қўмитаси биринчи марта ‘тоза бўлмаган’ спортчилар ҳақида маълум қилганидан буён кўп вақт ўтди. Скелетончилар ва ушбу спорт турининг бир қисми бўла туриб, вазиятни яхшилаш имкони борлигини сезяпмиз.

Халқаро бобслей ва скелетон федерацияси янги ахборотни ўргангунига қадар, биз қўлимиздан келган ишни қиламиз. Биз бошқа трассалардаги жаҳон чемпионатларида иштирок этамиз, аммо Сочидаги биринчиликка бормаймиз», – дейилади жамоа хабарида.

Аввалроқ скелетон бўйича амалдги жаҳон чемпиони Мартинс Дукурс ва мураббий Дайнис Дукурс Россиядаги жаҳон чемпионатини бойкот қилиши мумкинлиги айтилганди. АҚШ терма жамоаси аъзолари ҳамда британиялик Элизабет Ярнольд ҳам Сочидаги ЖЧга бормаслик ҳақида ўйлаётганди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди