Ўртаер денгизининг марказий қисмида кучли пўртана вақтида резина ва ёғоч қайиқларда сузиб кетаётган 1 164 нафар муҳожир қутқарилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
11 декабрь, якшанба кунги қутқарув орепациясида Италия қирғоқ мудофааси ва ҳарбий-денгиз флоти кемалари ҳамда Европа Иттифоқининг ноқонуний муҳожирларга қарши курашиш миссияси, шунингдек бир қатор гуманитар ташкилотларнинг кемалари иштирок этди.
Муҳожирлар бўйича халқаро ташкилотнинг маълумотларига қараганда, жорий йилда Ўртаер денгизида 4 715 нафар муҳожир ҳалок бўлган. Улардан аксарияти Ливиядан Италиягача бўлган йўлда қурбон бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.