Virgin авиакомпаниясининг Деҳли-Лондон рейсини амалга ошираётган самолёти Москванинг «Домодедово» аэропортида фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Унинг бортида кетаётган Буюк Британия фуқароси бўлмиш аёл оламдан ўтди, деб хабар беради «РБК».
Парвоз чоғида кекса аёл ўзини ёмон ҳис эта бошлагани боис ҳаво кемаси командири фавқулодда қўнишга қарор қилди, самолёт Москва ҳаво зонасида бўлгани боис қўниш шаҳар аэропортларидан бирига амалга оширилди.
Аммо самолёт қўнгунига қадар аёл оламдан ўтди.
Унинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Ўтган ойда шунга ўхшаш воқеа Москванинг бошқа аэропорти — «Внуково»да ҳам рўй берган эди.