Қоҳирадаги копт черковига уюштирилган террорчилик ҳужуми худкуш тарафидан содир этилгани аниқланди. Бу ҳақда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
У теракт қурбонлари хотирасига уюштирилган мотам маросими чоғида чиқиш қилди. Маросим Мадинат-Наср туманидаги номаълум аскар ёдгорлигида бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарининг сўзларига қараганда, теракт ижрочиси 22 ёшли Мустафо Маҳмуд Муҳаммад Шафиқ бўлиб, у эгнидаги худкушлик камарини портлатган.
Ҳужумни ташкил этишда гумон қилиниб уч эркак ва бир аёл қўлга олинди.
Охирги маълумотларга қараганда, теракт қурбонлари сони 26 кишига етди.