Швейцариянинг Rinspeed компанияси ўсимликлар етиштириш учун боғ билан жиҳозланган электрокар концептини намойиш этди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Концепт Oasis номини олди. Унинг асосий ўзига хос жиҳати машина олд ойнаси остида ўсимлик етиштириш мумкин бўлган махсус бўлма мавжуд. Панель ўз иқлим назорати ва гидропоника билан таъминланган.
Унда декоратив ўсимликлар билан бир қаторда мева ва сабзавотлар ҳам етиштириш мумкин бўлади.
Электрокар бошқаруви ҳаракатлар ва овоз буйруқларини англай олувчи тизимга эга қайрилма 5К-дисплей ёрдамида амалга оширилади. Рул чамбарагини йиғиб, столга айлантириш мумкин. Руль колонкаси эса механик соат билан безатилади.
Электрокардан каршеринг учун машина сифатида фойдаланиш режалаштирилмоқда. Уни 2017 йилнинг январида Лас-Вегасдаги маиший электроника — CES кўргазмасида намойиш этиш режалаштирилмоқда.
https://www.youtube.com/watch?v=WHH9bs-9scw
Изоҳ (0)