Швециянинг Мальмё шаҳрида номаълум рассомлар сичқонларга мўлжалланган ресторан ва дўкон шаклидаги кўча инсталляциясини яратди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Инсталляцияда кўплаб тафсилотларга эътибор берилган. Масалан, ресторанга киришда шиша ортига жойланган меню осиб қўйилган, кичкина велосипед қолдириб кетилган, дўконда эса плакатлар осилган, шунингдек, трансформатор будкаси жойлашган.
Миниатюра муаллифлари ўзларини AnonyMouse деб атайди ҳамда Instagram’да ўз саҳифасини юритади. Митти ресторан расмларини ижтимоий тармоқда жойлаштиргач, улар 2017 йилда мухлисларига кўпроқ нарса кўрсатишга ваъда берди.
Изоҳ (0)