Террорчилар гуруҳи Сурия армияси ҳимояси остидаги Алеппо шаҳрининг ғарбий кварталларини миномётлардан ўққа тутиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда SANA агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, уларнинг аксарияти Жума намози ўтаётган Азамия кварталидаги Бараа масжидининг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида болалар ҳам бўлган.
Сурия армияси жангариларга қарата жавобан ўт очгани таъкидланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)