Қирғизистон сайлов тизими ислоҳ этилганини ва шу йўл билан сайлов жараёни шаффофлигини таъминлай олганини амалда исботлаб бериши лозим. Бу ҳақда мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев республика бош вазири Сооронбай Жээнбеков ва Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова билан учрашув чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз Қирғизистон тоза сайловлар ўтказиладиган, референдумлар ва сайловлар тақдирини фуқароларнинг ўзлари бевосита овоз бериш йўли билан ҳал этадиган мамлакат эканлигини яна бир бор кўрсатишимиз лозим. Халқ ҳокимияти принципларининг ўрнатилиши эса мамлакат барқарорлиги, унинг изчил ривожланиши ва муваффақияти асосидир», — маълум қилди давлат раҳбари.
Атамбаев, шунингдек, ҳукумат ва МСК яқинда бўлиб ўтадиган референдум ва маҳаллий ҳокимият органлари депутатлигига сайловларда фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаши учун барча шароитларни яратиш бериши зарурлигини таъкидлади.
Референдум якунларига кўра Қирғизистонда кейинги йил декабридан президентнинг ваколати қисқартирилиши, бош вазир ва парламент ваколатлари эса, аксинча, кенгайтирилиши, шунингдек, суд ва ҳуқуқ-тартибот тизимлари ислоҳоти ўтказилиши мумкин.
Изоҳ (0)