Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Москванинг ЦСКА жамоаси футболчилари мураббий Игорь Аксёновнинг қизи Алёна вафот этгани ҳақида хабар топгач, қисқа вақт мобайнида 500 минг рубль йиғиб берди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Фото: AFP

Фото: AFP

Игорь Аксёновнинг қизи Москвадаги кўп қаватли уйнинг 23-қаватидан қулаш оқибатида ҳалок бўлди. Бу вақтда ЦСКА «Тоттенҳэм»га қарши (1:3) ЕЧЛ доирасидаги ўйиндан кейин Лондонда бўлиб турган эди.

Мураббийнинг хотини ҳодиса ҳақида SMS орқали маълум қилди ва Аксёнов Москвага қайтиш учун чипта сотиб олди. Клуб футболчилари мураббийни қўллаб-қувватлади ва ўз ёнидан жами 500 минг рубль йиғиб берди.

Алёна Аксёнова ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар 9 декабрь куни пайдо бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, қиз 8 декабрга ўтар кечаси ҳеч кимнинг иштирокисиз ойнадан қулаган.

Россия тергов қўмитаси ўлим юзасидан текширув ўтказмоқда. Шундан сўнг «Суиқасдгача етказиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилади. Бўлиб ўтган ҳодисадан сўнг руҳий тушкунлик туфайли шифохонага тушиб қолган қизнинг онаси воқеа олдидан қиз йилиги билан урушиб қолганини маълум қилди.

39 ёшли Игорь Аксёнов ЦСКА ёшлар жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлайди. 2010 йилгача у «Волга», ЦСКА, «Кубань» клублари ва Россия терма жамоаси сафида ярим ҳимоячи амплуасида тўп сурган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)