Фарғона шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бозор қурилишига 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Бу ерда савдо қилиш учун барча шароит яратилган.
«Мажмуа деҳқон ва фермерлар, тадбиркорлар учун логистика маркази вазифасини ҳам ўтайди, — деди бозор директори М. Бойматов. — Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, шартномалар тузиш ва экспорт қилиш учун барча шароит яратилган. Омборхоналарда 2800 тонна маҳсулотни сақлаш имконияти мавжуд. Савдо расталарининг усти ёпиқ, сотувчи ва харидорлар учун барча қулайлик яратилган».
Изоҳ (0)