Британиялик таниқли боксчи Дерек Чисора Диллиан Уайтга қарши бўлажак жанг олдидан ўтказилган матбуот анжуманида асабларини жиловлай олмади ва рақибига столни улоқтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Матбуот анжумани Манчестер шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтди. Беллашувнинг ўзи 10 декабрь куни бўлиб ўтади.
«Ҳали мен ёқимтойманми? Ахир мен дунёдаги энг яхши боксчилардан бириман», – деб бақирди Чисора ва столни Уайт томон улоқтирди.
Маълумот учун, Дерек Чисора профессионал рингда 32 жанг ўтказиб, 26 тасида ғалаба қозонган ва 6 тасида мағлуб бўлган. Диллиан Уайт 20 жангда 19 тасида зафар қучиб, атиги 1 маротаба мағлубиятга учраган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)