8–9 декабрь кунлари Гамбург шаҳрида (Германия) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 23-мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
UzReport хабарига кўра, анжуманда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. Абдулазиз Камилов мажлис доирасида чиқиш қилди.
Навбатдаги ТИВК ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер раҳбарлиги остида ўтди.
Йиғилишда кун тартибига киритилган ва ЕХҲТ ҳудудидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини қамраб олган масалалар муҳокама қилинди.
Мажлис якунларига кўра тегишли қарорлар қабул қилинди.
ЕХҲТнинг кейинги Вазирлар учрашуви 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб ташкилотда раислик қилувчи Австрияда келаётган йили бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)