«Барселона» жамоаси Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клубини 2017 йилги анъанавий Жоан Гампер кубоги учун матчга таклиф қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ўртоқлик турнири доирасида фақат битта ўйин ўтказилади. Агар Бразилия жамоаси таклифни қабул қилса, келаси йили «Барселона»–«Шапекоэнсе» учрашуви бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Колумбия осмонидан ўтаётган самолёт ҳалокатга учрагани боис унинг бортидаги 27 нафар жамоа аъзосидан 22 нафари воқеа жойида ҳалок бўлди. Алан Рушел, Жексон Фолман ва Хелио Сампер Нето каби футболчилар ҳалокатда омон қолди. Дарвозабон Маркос Данило эса шифохонада вафот этди.
Изоҳ (0)