АҚШнинг Time журнали ҳар йилнинг декабрь ойида йил одамини танлайди. 2016 йилда АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ушбу мақомга эга бўлди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Нашр ўз танловида инсон йил воқеаларига ўтказган таъсирини инобатга олади.
Шу билан бирга, журнал муаллифлари Трамп шахсининг зиддиятли эканлигини тан олди.
«Кимгадир у Америкада ҳукмрон синфдан норозиликка жавоб бўлиб туюлади. Бошқалар эса Дональд Трампнинг ирқчилик ва жинсий айирмачиликка мойиллиги бор деб ҳисоблайди», — дейилади журналда.
Изоҳ (0)