Нукусда Соғлом она ва бола йилига бағишлаб «Гимнастика барча учун» спорт фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 10 ёшгача бўлган қизлар ва 50 ёшдан ошган уй бекаларидан таркиб топган жамоалар ўзаро баҳслашди.
Мусобақада иштирок этган 20 га яқин жамоа ўзлари тайёрлаб келган 3 дақиқалик дастурни намойиш этди. Улар ижросидаги мусиқий ҳаракатлар, миллийликка хос либослар ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб борилди.
Турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)