Хонанда Райҳон «Намасте» қўшиғига клип олиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди, деб ёзди «Darakchi.uz».
Райҳоннинг қизил сарида тушган ва Ҳиндистондаги саёҳати акс этаётган фотолар ижтимоий тармоқларда кўриниш берди.
Қўшиқчи Instagram саҳифасига жойлаган видео кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортди. Машинада кетаётган Райҳон йўлни кесиб ўтаётган филни кўриб қолди ва унга ошиқди. «Фил, тўхта» дея қилинган мурожаатдан кейин эса Райҳоннинг ҳамроҳлари кулиб юборди.
Стой,слон,стой?? #namaste Тўхта, фил, тўхта! ?
Видео опубликовано Райхон Ганиева (@rayhonganieva)
Кейинроқ Райҳон филга етиб олганини маълум қилиб, расм жойлади. Унда фил эгаси Фарҳод Алимовнинг турмуш ўртоғига ҳавас ила қараб турганини кўриш мумкин.
Догнала? #namaste Етиб олдим!Фото опубликовано Райхон Ганиева (@rayhonganieva)
Қайд этилишича, «Намасте» клипи 19 декабрь куни Тошкент шаҳри ресторанларидан бирида илк бор намойиш қилинади.
Изоҳ (0)