Чақалоқ нега йиғлаётганининг сабабини билиш мушкул. Уни овутиш эса янада қийинроқ.
Америкалик педиатр Роберт Гамильтон ёш ота-оналарга чақалоқни қандай қилиб овутиши кераклиги борасида мастер-класс намойиш қилди. У қўлига олган гўдаклар чиндан ҳам 5 сониядан кейин ўзига келаётганди.
4 та маслаҳат
1. Чақалоқнинг бир қўлини олиб, иккинчисининг устига бириктириб қўйинг.2. Чап қўлингиз билан унинг қўлчалари устидан тутинг ва уни маҳкам ушланг.
3. Ўнг қўлингиз билан эса чақалоқнинг памперси остидан ушланг.
4. Чақалоқни ўйнатинг, тебратинг, оҳиста силкитинг, муҳими уни 45 даража қияликда ушлаб туринг.
Изоҳ (0)