АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер Нью-Йоркдан Вашингтонга кўчиб ўтишга қарор қилди. Бу ҳақда 5 декабрь, душанба куни CNN телекомпанияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Телекомпаниянинг маълум қилишича, уч нафар фарзандга эга оила АҚШ пойтахтидан турар жой қидиришни бошлаган.
Улар Иванканинг отаси Дональд Трамп 20 январь куни давлат раҳбарлиги лавозимини бажаришга киришгандан кейин кўчиб ўтиши тахмин қилинмоқда.
Америка матбуотининг маълум қилишича, 35 ёшли Кушнер қайнотасининг ғалабасида катта роль ўйнаган. Трамп Оқ уйга келгандан кейин Кушнер унинг энг яқин маслаҳатчиларидан бири бўлиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)