ЦСКА жамоаси ҳимоячиси Марио Фернандес «Урал»га қарши (4:0) Россия чемпионати 17-тур ўйинида ёпиқ бош мия жароҳатини олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Тиббий кўрикдан 4 декабрь куни ўтган футболчига бош мия чайқалиши ташхиси қўйилди. Айни вақтда футболчи шифокорлар кўриги остида бўлиб турибди.
Марио Фернандес 8 декабрга ўтар кечаси «Тоттенҳэм»га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги турида майдонга тушиши ҳақидаги қарор кейинроқ қабул қилинади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)