Англиянинг «Шеффилд Уэнсдей» ҳамда «Престон» клублари ўртасидаги беллашувда қизиқарли воқеа содир бўлиб, бир жамоанинг икки футболчиси майдоннинг ўзида муносабатларига ойдинлик киритишга уринди.
Бир жамоанинг икки футболчисини ажратиш учун рақиб жамоа футболчилари ҳам қайсидир маънода жонбозлик кўрсатди. Вазиятни кузатиб турган ҳакам эса ҳар икки футболчига муштлашиш учун яхши шароит яратиб берди, яъни, уларни майдондан четлатди.
Футболчилар ечиниш хонасида бир-биридан узр сўрагани айтилган бўлса-да, уларга нисбатан барибир интизомий чора кўрилиши қайд этиб ўтилган.
Маълумот учун, «Шеффилд Уэнсдей» ҳамда «Престон» клублари Чемпионшип Лига иштирокчилари бўлиб, беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида устун келди. 3 декабрь куни ўтказилган ўйиннинг 90-дақиқасига келиб «Престон» футболчилари Овен Дойл (Ирландия) ҳамда Жермейн Бекфорд (Ямайка) хулқи учун четлатилганди.
Изоҳ (0)