Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун 4 декабрь куни сайловда иштирок этган хонанда Райҳон «Darakchi.uz» нашри билан суҳбатда бўлиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўзимни жамоатчилик ишларида жуда фаол деб биламан. Шу сабабдан сайловда ўзим танлаган номзодга овоз бериш учун сайлов участкамга бордим. Ватаним равнақига ҳисса қўшиб, ўз номзодимга овоз бердим.
Ўз келажаги учун қайғурадиган ҳар бир онгли инсон сайловда иштирок этиши лозим. Шу сабабдан ҳар биримиз келажагимиз учун масъулиятни англаган ҳолда фуқаролик бурчимизни адо этишимиз лозим», – деди Райҳон.
Хонанда Лола: Муносиб номзод, катта тажрибага эга бўлган инсонга овоз бердим
Хонанда Шаҳзода: Юртдошларимнинг сиёсий фаоллиги мени қувонтирди
Муниса Ризаева: Бироз тобим йўқлигига қарамай, сайлов участкасига бордим
Изоҳ (0)