Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига Президент сайлови бўйича соат 6:00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.
20:00 ҳолатига кўра Ўзбекистон Президенти сайловида овоз берган сайловчилар сони 17 миллион 941 минг 955 нафарни ёки рўйхатга олинган барча фуқароларнинг 87,83 фоизини ташкил этди. Бу ҳақда, Марказий сайлов комиссияси маълумотларига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг хориж мамлакатларида жойлашган қатор сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Сайловнинг дастлабки якунлари душанба куни эълон қилинади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)