«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг «Эль-Класико»даги голсиз серияси 6 ўйинга етди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
Кеча, 3 декабрь куни «Реал»га қарши кечган навбатдаги «Эль-Класико»да 29 ёшли аргентиналик футболчи майдонга тушиб, 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди. Учрашув 1:1 ҳисобида якун топди.
Каталонияликларнинг ягона голига Луис Суарес муаллифлик қилди, «Реал» сафида Серхио Рамос жавоб тўпини киритди.
Қайд этиш жоиз, Лионель Месси 21 та гол билан «Эль-Класико» тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)