Эрон олий суди таниқли бизнесмен Бобак Занжонийга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини бекор қилмади. Бу ҳақда суд раиси ўринбосари Ғулом Ризо Ансорий IRNA агентлигига баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Занжоний яқин-яқингача мамлакатнинг энг бой инсони ҳисобланар эди.
Занжоний халқаро тақиқлаш чораларига зид равишда ўтказилган олди-берди операцияларида National Iranian Oil Co давлат корпорациясига тегишли 2,7 миллиард долларни ўзлаштиришда айбдор деб топилган, аммо суд қарорини апелляцияга берган эди.
Занжонийдан ташқари, яна икки киши айбдор деб тан олинди. Ансорий уларнинг ишлари ҳам қайта кўриб чиқишга киритилганини маълум қилди.
Занжоний Маҳмуд Аҳмадинажод президентлиги йилларида Дубайдаги холдинги орқали Эрон расмийларига ноқонуний равишда нефть сотишга кўмаклашган, шу туфайли АҚШ ва Евроиттифоқнинг санкциялари рўйхатига киритилган. Бу «хизмат»лари эвазига тижоратчи эронлик амалдорлардан 1,5 миллиард евро пора олган.
Бойлиги 13,5 миллиард долларни ташкил қиладиган Занжоний Ҳасан Руҳоний президентликка келганидан сўнг, 2013 йил декабрида ҳибсга олинган эди. Ўшанда 12 депутат унинг молиявий фаолиятини тафтиш қилиш талаби ифодаланган мурожаатни ҳукуматга йўллаган эди.
Изоҳ (0)