Индонезияда давлат тўнтариши тайёрлашда гумон қилинаётган саккиз киши қўлга олинди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, яна икки киши диний нафрат қўзғатиш айби билан ҳибсга олинди.
Ушланганлар орасида — мамлакат президентининг синглиси Рачмавати Сукарнопутри, рок ижрочиси Аҳмад Дхани, истеъфодаги генерал Кивлан Зен бор.
Таъкидланишича, фитначилар бугун, 2 декабрь куни мамлакат пойтахти Жакартада бўлиб ўтаётган оммавий норозилик намойишларидан фойдаланмоқчи бўлган. Полиция версиясига кўра, улар халқ олдида чиқиш қилиб, оломонни парламентни қамал қилишга чақириши лозим эди.
Жакарта кўчаларига Ява ороли вакиллари бўлмиш 150 минг нафар мусулмон чиқди. Улар шаҳар губернатори — христиан Басука Чахай Пурнамани Қуръонни ҳақорат қилишда айбламоқда. Пурнаманинг ўзи эса сайловолди кампаниясида Қуръондан фойдаланган рақибларини танқид остига олгани таъкидламоқда.
Жакарта губернатори сайлови 2017 йил февралида бўлиб ўтади.
Бундан олдинроқ бўлиб ўтган норозилик акциялари чоғида тўққиз нафар ИШИД тарафдори қўлга олинган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)