Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга 29 ноябрь куни Адана шаҳридаги қизлар мактаб-интернатида юз берган фожиали ҳодиса — ёнғин натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мактубда ҳалок бўлганларнинг ва жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзлари изҳор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Адана вилоятининг Оладоғ шаҳрида мактаб ётоқхонасида келиб чиққан ёнғин оқибатида 11 нафар ўқувчи қиз ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)