• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий сайлов комиссияси «Ишонч телефони»га 400 га яқин мурожаат бўлгани қайд этилди

    Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича тадбирлар дастурида фуқароларнинг мурожаатларига алоҳида аҳамият берилган. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда. 

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Сайловга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш чоғида қонунбузилишларининг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, улар юзасидан қонунда белгиланган чораларни қўллаш ҳамда округ, участка сайлов комиссиялари билан доимий алоқа ўрнатишни таъминлаш мақсадида шу йилнинг 1 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида кечаю кундуз ишлаб турадиган «Ишонч телефони» (0 371 239-35-62), шунингдек, факс (0 371 239-42-43) ва электрон почта (ub_saylov@umail.uz) ишга туширилди.

    — «Ишонч телефони» орқали кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда, — дейди Марказий сайлов комиссияси котибияти масъул ходими Фарҳод Насриддинов. — Уларнинг асосий қисми муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш тартиби, вақтинчалик яшаш жойида овоз бериш, хорижда овоз бериш, Президентликка номзодлар билан учрашувларда иштирок этиш ва сайлов билан боғлиқ жараёнларга оид саволлардир. 

    Ҳозирги вақтгача 400 га яқин телефон қўнғироқларини қабул қилдик. «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилган фуқароларга малакали мутахассислар томонидан ўзбек, рус ҳамда қорақалпоқ тилларида маслаҳат олиш имконияти яратилди. Қолаверса, округ ва участка сайлов комиссиялари фаолияти, сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни молиялаштириш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари фаолияти, шунингдек, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситаларида сайлов кампаниясини ёритиш, сайлов қонунчилиги бузилишига оид масалаларда тушунтиришлар берилди.

    Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссиясида фуқароларни қабул қилиш кунлари йўлга қўйилган. Фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси, унинг ўринбосари ҳамда котибият бошлиғи томонидан амалга оширилади. Бу сайлов жараёнида юзага келадиган турли масалаларни тез ва амалий ҳал қилишга имкон беради.

    Шу билан бирга, Марказий сайлов комиссияси расмий веб-сайтининг «Интерактив хизматлар» бўлимида фуқароларни кўпроқ қизиқтираётган саволлар ҳамда уларнинг жавоблари эълон қилинган. Сайловчилар, шу жумладан, ёшлар ва биринчи маротаба овоз берувчи йигит-қизлар учун уларнинг сайлов ҳуқуқларига оид махсус бўлим очилган. Сайтга кирувчилар сони кўплиги ундаги маълумотларнинг оммабоплиги ҳамда фойдаланувчилар учун қизиқарлилигидан далолатдир.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) идорасида ҳам сайловчилар учун «Ишонч телефони» жорий йилнинг 14 октябридан фаол ишламоқда. Ҳозирги кунда фуқаролар «Ишонч телефони» орқали сайлов қонунчилиги, қолаверса, муҳим ижтимоий-сиёсий жараён бўйича малакали юридик маслаҳатлар олишмоқда. 

    — Айни пайтгача республикамизнинг турли ҳудудларидан «Ишонч телефони»га 500 дан зиёд қўнғироқлар бўлди, — дейди Омбудсман котибияти ходими Габит Айдаров. — Фуқаролар, асосан, сайловчилар рўйхатини тузиш, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар билан учрашувларда қатнашиш, овоз бериш, шу жумладан, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов бюллетенини тўлдириш тартиблари ҳақида қизиқиш билдирмоқда. Албатта, улар ўз мурожаатларига тўла-тўкис жавоб олишяпти. 1096 рақамига душанбадан жумагача соат 10:00 дан 18:00 гача қўнғироқ қилиш мумкин. Қўнғироқлар республика бўйича бепул. 3—4 декабрь — сайлов арафаси ва сайлов кунида «Ишонч телефони» кечаю кундуз ишлайди. 

    Умуман, сайловчилар фикр-мулоҳазаларига кўра, Марказий сайлов комиссияси ҳамда Омбудсман «Ишонч телефон»лари иши сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ва уларнинг фаоллигини ошириш, айни пайтда фуқароларнинг эмин-эркин хоҳиш билдиришларини таъминлаш ҳамда сайлов жараёни мониторингини юритишга имкон беради.

    Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатаётган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси жорий йилнинг 2 ноябридан 20 ноябригача бўлган даврда ушбу муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнини кузатиш якунлари бўйича оралиқ ҳисоботини чоп этди. Унда, хусусан, Марказий сайлов комиссияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фуқаролар сайлов ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, сайловчилар шикоятларини доимий режимда қабул қиладиган ва кўриб чиқадиган тўғридан-тўғри «Ишонч телефони» ишга туширилгани ижобий баҳоланди.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    01.12.2016, 14:41   Изоҳ (0)   25904
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишончли вакиллар сайловчилар даврасида

    01.12.2016, 13:58

    Содиқ Сафоев: демократлаштиришсиз иқтисодий юксалиш бўлмайди

    01.12.2016, 13:43

    Ўзбекистонда сайлов жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда

    01.12.2016, 13:17

    Остона шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон савдо уйи очилди

    01.12.2016, 11:46

    Ўзбекистон Президенти сайловида «Жимлик куни» қачондан бошланади?

    01.12.2016, 11:31

    Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Янгиқўрғон тумани сайловчилари билан учрашди

    01.12.2016, 09:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05

    Нега аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши муҳим?

    Аёллар саҳифаси | 9 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.