«Реал» таркибида «Культураль Леонеса»га қарши (6:1) Испания Кубоги 1/16 финал жавоб ўйинида дебют қилиб, голлардан бирига муаллифлик қилган жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўғли Энцо мадридликлар сафида мунтазам майдонга тушишга умид қилмоқда. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар берди.
«‘Реал’ сафида дебют қилиш ва гол киритиш орзулар рўёби. Бу воқеа айнан ‘Сантьяго Бернабеу’ стадионида бўлиб ўтганидан хурсандман. Ажойиб кеча бўлди. Майдонга мунзатам тушиш учун ўз устимда кўп ишлашим керак», – деди Энцо Зидан.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)