Греция пойтахти Афинанинг марказида жойлашган қаҳвахонада портлаш рўй берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Портлашдан сўнг ёнғин келиб чиқди. Уни бартараф этишда 20 нафар ўт ўчирувчи иштирок этди.
Портлаш оқибатида қаҳвахонада ишловчи аёл ҳалок бўлди. Унинг танаси муассаса ертўласидан топилди. Беш ёки олти киши жароҳатланиб, шифохонага етказилгани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, бинода ўрнатилган газ баллони портлаб кетган. Портлаш оқибатида яқин атрофдаги бинолар ва транспорт воситалари зарар кўрган.
Изоҳ (0)