Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда ўтказилган текширув Дейр-аз-Зор атрофларида Сурия қўшинларининг коалиция авиацияси томонидан бомбардимон қилиниши «қасддан қилинмаган хатолик» натижасида юз берган, деган хулосага келди. Бундай баёнот билан Америка бригада генерали Ричард Коу чиқиш қилди, айнан у ҳодиса билан боғлиқ вазиятни текшириш учун масъул бўлган, деб ёзади «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Унинг сўзларига кўра, коалиция Сурия қўшинларини ИШИД гуруҳи жангарилари деб ўйлаган, чунки улар қуролланган бўлган, аммо одатий ҳарбий либосда бўлмаган. «Ушбу нишонларга зарба бериш қарори қуролли низо қонунларига мувофиқ қабул қилинган», — деди Коу.

Текширув натижаларига кўра, разведка таҳлилчилари «қарорлар қабул қиладиган кишиларга бошқача маълумотларни аниқлаб тақдим эта олмаган», бу эса хатоликка олиб келган.

Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги вакиллари АҚШ раҳбарлигидаги коалиция самолётлари томонидан берилган зарбалар ҳақида 17 сентябрда маълум қилган эди. Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, тўртта авиазарба натижасида 62 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 100 га яқини яраланган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар